05:44 22 Сентябр 2017
Эфир
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти, архив сурат

Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Ўзавтойўл ва Миллий банк АЖга айлантирилади

© Commons.wikimedia/
Иқтисод
Ҳавола олиш
578 0 0

"Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзавтойўл", Ўзбекистогн Миллий Банки ҳамда НТМК акционерлик жамиятига айлантирилади

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. 2016-йил 17 октябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг "Давлат улуши катта бўлган акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди, деб хабар қилади Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази матбуот-хизмати.

Қарорга кўра, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси, "Ўзавтойўл" компанияси, "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" унитар корхонаси ҳамда "Навоий тоғ-металлургия комбинати" давлат корхонаси 2016−2017 йилларда акционерлик жамиятларига айлантирилади.

Ҳужжатда шунингдек, 10 та стратегик акционерлик жамияти рўйхати келтирилган бўлиб, улар орасида юқорида санаб ўтилган АЖга айлантирилувчи оддий акцияларининг 100 фоизи давлатга тегишли компаниялар ҳам бор: булар "Ўзбекнефтгаз" МХК; "Ўзбекэнерго" АЖ; "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ; "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ; "Ўзавтойўл" АЖ; "Ўзбектелеком" АЖ; "Навоий тоғ-металлургия комбинати" АЖ; "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖ; "Халқ банки" АТБ; "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" АТБ.

Асосий мавзулар