Барча эркин индустриал зоналар имтиёзлари тенглаштирилди

© FacebookЭИЗ "Ангрен"
ЭИЗ Ангрен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён Республикадаги барча ЭИЗларда фаолият юритаётган корхоналар Ўзбекистон резидентлари билан чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Олдин ушбу ҳолат фақат “Навои” ЭИЗи учун амал қилар эди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев эркин индустриал заналарга (ЭИЗ) берилаётган имтиёзларни тенглаштирувчи қарор имзолади, РИА Новости хабарига асосан.

Ҳужжатда айтилишига кўра, бундан буён Ўзбекистонда фаолият юриаётган барча ЭИЗлар  сармоядорларига берилаётган имтиёзлар бир хил бўлади.

Хусусан, сармоя ҳажми 300 минг доллардан 3 миллион долларгача бўлганда, солиқ, имтиёзи уч йилгача муддатга берилади. Сармоя ҳажми 3 миллондан 5 миллионгача бўлганда – имтиёзлар 5 йил муддатга берилади. 5-10 млн сармоя киритилганда – имтиёзлар 7 йилга, 10 млн. Доллардан ортиқ сармоя киритилганда эса – барча имтиёзлар муддати 10 йил бўлади.

Эслатиб ўтамиз, эркин индустриал зоналарда фаолият юритаётган корхоналар белгиланган имтиёзли муддат давомида ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ижтимоий соҳани ободонлаштириш солиғи, кичик корхоналар ягона солиғидан озод этилган. Ундан ташқари, имтиёзли муддат тугуганидан кейин яна беш йил давомида даромад ва ягона солиқнинг фақат 50% ни  тўлаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ургутда эркин индустриал зонани ташкил қилишни таклиф этди

ЭИЗларда фаолият юритаётган корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини осонлаштириш мақсадида, экспорт қилишга мўлжалланган товарлар учун олиб кирилаётган хом ашё ва ярим таёр маҳсулотлар учун божхона солиқларидан ҳам озод қилинган.

Бундан буён Республикадаги барча ЭИЗларда фаолият юритаётган корхоналар Ўзбекистон резидентлари билан чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Олдин ушбу ҳолат фақат “Навои” ЭИЗи учун амал қилар эди.

Бугунги ккунда Ўзбекистонда уч эркин индустриал зона фаолият юритмоқда: “Навои” (2008 йилда ташкил қилинган), “Ангрен” (2012) ва “Жиззах” (2013). Ушбу йилнинг октябр ойида Шавкат Мирзиёев, Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида Ургут ЭИЗи ташкил қилишни таклиф қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0