Ўзбекистон МДҲ давлатларини ўз транспорт тизимига таклиф қилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишАвтомобил магистрали
Автомобил магистрали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳудудда транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, келишилган тарифлар сиёсати, ўтаётган транзит юклар учун имтиёзли шароитлар яратиш ва қўшимча транспорт йўналишлари қурилиши - келажакда Ўзбекистон транспорт сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади.

ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Носиров МДҲ давлатларини Ўзбекистоннинг ривожланган транспорт тизимидан биргаликда фойдаланишга таклиф қилди.

“Ўзбекистонда жадал суратда замонавий йўл-транспорт ва коммуникация-муҳандислик тизимлари қурилмоқда. Биз МДҲ мамлакатларидаги ҳамкорларимиз билан ушбу янги магистраллардан биргаликда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрмиз”, — деди Анвар Носиров 8 ноябр куни "Россиянинг 2017 йил давомида МДҲда раислик концепцияси" тақдимоти маросимида.

Носировнинг сўзларига қараганда, ҳудудда транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, келишилган тарифлар сиёсати, ўтаётган транзит юклар учун имтиёзли шароитлар яратиш ва қўшимча транспорт йўналишлари қурилиши — келажакда Ўзбекистон транспорт сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади.

МДҲ давлат байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲда эркин савдо зонаси тезроқ ишга тушишини хоҳлайди

Янги магистраллар қаторида, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига олиб борувчи "Ташгузар-Бойсун-Қумқўрғон" йўналишини, Тошкентдан – Самарқандга, Бухорога ва Қаршига қадар йўлга қўйилган тезюрар поездлар ҳаракатини, янги “Ангрен – Поп”  темир йўлини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон темирйўл транспорт тизимида, узунлиги 124 км бўлган “Ангрен – Поп” темир йўли яқинда ишга туширилган эди. Ушбу темир йўл қурилишида Қамчиқ довонида хитойлик ҳамкорлар билан узунлиги 19 км ортиқ ўта мураккаб тунел қурилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0