Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдоси 4 бараварга ошди

© Sputnik / Вадим ШекунLADA LARGUS CROSS
LADA LARGUS CROSS - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда йил бошидан буён Россияда ишлаб чиқарилган 1600 дона енгил автомобил сотилди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 4 баравар кўпдир

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия автомобилларининг Божхона иттифоқи таркибига кирмайдиган давлатларга етказиб берилиши ҳажми йил бошидан буён икки бараварга ошди, деб хабар берди Review.uz "Известия" газетасига таяниб.

Ўзбекистонда йил бошидан буён Россияда ишлаб чиқарилган 1600 дона енгил автомобил сотилди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 4 баравар кўпдир.

Ravon R2 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек автомобиллари Тожикистонда сотила бошланади

Германияда 3,3 минг Россия автомобили сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 11 марта кўп, Украинада 2,6 минг автомобил (ўтган йили атиги 673 дона) сотилган.

Шу билан бирга Миср, Латвия ва Ливанда ҳам рус автомобилларига талаб ошган.

Жорий йилнинг январ-август ойларида хорижда энг сотилган Россия автомобиллари Lada, Volkswagen ва Hyundai бўлди. Ушбу русумдаги автомобиллар мос равишда 6,5 минг, 3,1 минг ва 2,2 минг дона экспорт қилинган. Россияда ишлаб чиқарилган Toyota, Chevrolet, UAZ, Renault ва Nissanга талаб камроқ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0