06:17 13 Декабр 2017
Эфир
Кореядаги автозавод

Тошкентда Корея компаниялари иштирокида кооперация биржаси ўтказилди

© AFP / STR
Иқтисод
Ҳавола олиш
17510

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Жанубий Кореянинг «KICOX» индустриал комплекс корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган форум доирасида Жанубий Кореянинг автомобил бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида кооперация биржаси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар берилмоқда. Тадбир икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Жанубий Кореянинг «KICOX» индустриал комплекс корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Корпорация бош директори Чо Сеонг Таенинг айтишича, Ўзбекистонга корпорация таркибидаги «Dong-A Precision», «Inha AMT», «KAC», «Polyone», «Primax», «Shinwoo Hitec» каби автомобил бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари келган. У Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Форумда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида фаолият юритаётган элликдан ортиқ компаниялари вакиллари қатнашди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Жанубий Корея инвесторлари иштирокида ташкил этилган қарийб 450 корхона мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ушбу мамлакатнинг 72 компанияси ваколатхоналари аккредитациядан ўтган. Мазкур компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари нефтгаз ва кимё, машинасозлик, электр-техника, тўқимачилик каби қатор соҳаларни қамраб олган.

Асосий мавзулар