Швейцария компанияси "Навоийазот"ни модернизация қилишга киришди

© Navoiyazot«Navoiyazot» АЖ
«Navoiyazot» АЖ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пудратчи технологик ускуналарни тайёрлашга киришди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Швейцариянинг Casale SA компанияси Ўзбекистондаги йирик кимё корхонаси бўлган "Навоийазот" АЖни модернизация қилишга киришди, деб хабар берди "Навоийазот" вакили РИА Новостига.

"Лойиҳани молиялаштириш йўлга қўйилди, пудратчи технологик ускуналарни тайёрлашга киришди", — деди агентлик суҳбатдоши.

2016 йил бошида Casale "Навоийазот" билан қиймати 177 миллион долларлик азот кислотаси ишлаб чиқариш линиясини қуриш бўйича шартнома имзолаганди.

«Navoiyazot» АЖ - Sputnik Ўзбекистон
"Навоийазот" Хитой билан қўшма корхона ташкил этади

Лойиҳада янги энергетик ва технологик ускуналар асосида азот кислотаси ишлаб чиқариш агрегатларини реконструкция қилиш кўзда тутилган. Модернизациялаш асносида концентрацияланмаган азот кислотасини ишлаб чиқариш қуввати 1,4 бараварга – йилига 500 минг тоннагача ошади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2019 йилнинг биринчи ярми этиб белгиланган.

Умумий қиймати 216,7 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳа Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси, хориж кредитлари ва мамлакат кимё саноати корхоналари фаолиятини назорат қилувчи "Ўзкимёсаноат" АЖнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

"Навоийазот" АЖ 1964 йилда фаолият бошлаган. Завод минерал ўғитлар, нитрон толаси ҳамда органик синтез интеграл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Айни пайтда корхонада поливинилхлорид ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик азот ўғитларини ишлаб чиқарувчи мажмуани ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0