Россияда Ravon автомобиллари нархи ошди

© Sputnik / Вадим ШекунRavon R2
Ravon R2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда Ravon R2 хэтчбеки 60 минг рублга қимматлади

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россияда автоматик трансмиссияга эга бўлган энг арзон Ravon автомобилининг нархи ошди.

Москва халқаро автосалони 2016 - Sputnik Ўзбекистон
Москва автосалони: Автоваз ва Ravon янги моделлари

Агар илгари ихчам Ravon R2 хэтчбекининг нархи 409 минг рублдан бошланган бўлса, эндиликда уни сотиб олиш учун 469 минг рубл тўлаш керак бўлади. Бунда 2016 йилнинг охирига қадар автомобилни 30 минг рубллик чегирма билан сотиб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда "Экономика сегодня" ёзмоқда.

Ravon R2 Россия бозорини тарк этган Chevrolet Sparkнинг янгиланган моделидир. Машина Россияда 1,2 литр ҳажмли двигател ва тўрт босқичли "автомат" қутиси билан сотилади.

Ўзбекистон автокомпанияси Россия бозоридаги маҳсулотлари нархини жорий йилда илгари ҳам оширган эди.

Янгиликлар лентаси
0