16:57 11 Декабр 2016
Эфир
Ярмарка архив сурат

Ўзбек тадбиркорлари 1,1 млн долларлик шартномалар имзоладилар

© Текстильлегпром-2016
Иқтисод
Ҳавола олиш
135 0 0

Ярмаркага ташриф буюрганлар тадбиркорлар томонидан таклиф этилган маҳсулотларнинг юқори сифати ва рақобатбардошлигини муносиб баҳоладилар

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар халқаро ярмаркада жами 1,1 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоладилар, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган "Western China International Fair 2016" халқаро ярмаркасида 98 мамлакатдан 60 мингдан ортиқ иштирокчи қишлоқ хўжалик, текстил, мебел, қурилиш маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмларини намойиш этдилар.

Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг маҳсулотлари кўпчилик эътиборини жалб этди. Ярмаркага ташриф буюрганлар тадбиркорлар томонидан таклиф этилган маҳсулотларнинг юқори сифати ва рақобатбардошлигини муносиб баҳоладилар.

Ярмарка доирасида ўзбек тадбиркорлари жами 1,1 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоладилар. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.

Асосий мавзулар