19:25 07 Декабр 2016
Эфир
Ucell компанияси биноси, архив сурат

TeliaSonera Ucellни сотиб олишга тайёр харидорни ҳамон тополгани йўқ

© Ucell
Иқтисод
Ҳавола олиш
32001

Швециянинг TeliaSonera компанияси йил бошида ривожланаётган бозорларни, шу жумладан, Ўзбекистон бозорини ҳам секин-аста тарк этиши ҳақида эълон қилган эди, аммо компаниянинг Ўзбекистондаги улушини сотиб олишга тайёр даъвогарлар ҳозирча топилмаяпти

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Швед-фин телекоммуникациявий гуруҳи бўлмиш TeliaSonera Ўзбекистондаги Ucell уяли алоқа оператори акцияларини сотиш бўйича келишувларга бора олгани йўқ, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига компания раҳбари Тону Грюнберг Тошкентда "Келажак шу ерда" номи остида ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Швециянинг TeliaSonera компанияси йил бошида ривожланаётган бозорларни, шу жумладан Ўзбекистон бозорини ҳам тарк этишни бошлаши ҳақида овоза қилган эди. Компания ўшанда Ўзбекистондаги активларини сотувга қўйиши ҳақида ҳам маълум қилганди.

"Биз Ўзбекистонда бу жараён (улушни сотиш, демоқчи, таҳр.) билан шуғулланмаймиз. Бу иш Стокгольмдаги офисимиз зиммасида. Ушбу жараён тезлаштирилмаган, қолаверса, биз ҳам шошилаётганимиз йўқ. Айтишим мумкин-ки, Ucellкомпанияси Ўзбекистонда ва шу ерда фаолият юритишни давом эттиради, бу шунчаки акциялар сотувидир", — дея таъкидлади Грюнберг.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни дамда компаниянинг Ўзбекистондаги активларини сотиб олиш истагида бўлган чин харидор ҳозирча топилмаган.

"Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, кўрамиз, бу иш балки келгуси йилда амалга оширилар", — дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Teliasonera – Европадаги энг йирик телекоммунакациявий гуруҳлардан бири. Дунё бўйлаб уяли алоқа ва шу соҳадаги бошқа хизматларни кўрсатувчи кўплаб компаниялар тармоғи эгаси.

Бу гуруҳга тегишли кўпчилик компанияларнинг номи "cell" қўшимчаси билан тугайди: Kcell (Қозоғистон), Azercell (Озарбайжон), Ucell (Ўзбекистон), Tcell (Тожикистон), Geocell (Грузия), Ncell (Непал).

Ўзбекистонда TeliaSonera 7 йилдан бери ишлайди. Шу давр ичида компани 9 млн мижоз, жойларда 22 идорага бўлди.

Асосий мавзулар