10:18 22 Август 2017
Эфир
Комбайн ACROS-530

Ўзбекистонда "Ростсельмаш" компанияси маҳсулотлари йиғилади

© Sputnik/ Алексей Бабушкин
Иқтисод
Ҳавола олиш
48331

Томонларнинг режасига кўра, ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқарилган дастлабки қишлоқ хўжалик машиналари баҳорда Ўзбекистон далаларида пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" акциядорлик жамияти ҳудудида Ростсельмаш корхонасининг маҳсулотлари йиғилади. Бу ҳақда “Ростсельмаш” компанияси сайтида хабар қилинмоқда.

"Ростсельмаш" ва "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Мазкур ҳужжат орқали томонлар “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ҳудудида “Ростсельмаш” маҳсулотларини йиғишни ташкил этиш бўйича ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган.

Шу тарзда Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Александр Морозовнинг октябр ойида ишчи ташрифи билан Тошкентда бўлиши доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розуқулов билан ўтказилган музокараларда сўз борган лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки қадам ташланди.

Айни кунларда "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ бош директори Асадулла Сайдуллаев Ростов-Дон шаҳрига ташриф буюриб, “Ростсельмаш” корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишди.

Ростсельмаш вакили ҳозирда зарур ҳужжатлар борасидаги келишув ва лойиҳани босқичма-босқич ишлаб чиқиш жараёни бораётганини маълум қилди. Томонларнинг режасига кўра, ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқарилган дастлабки қишлоқ хўжалик машиналари баҳорда Ўзбекистон далаларида пайдо бўлади.

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1333
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    64
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    157