Ўзбекистон Остонада савдо уйи очди

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТерминалдаги юк машиналари
Терминалдаги юк машиналари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунга келиб "Ўзагроэкспорт" Россияда тўртта ва Қозоғистонда учта савдо уйи ташкил этди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Хорижга мева-сабзавот етказиб бериш билан шуғулланувчи "Ўзагроэкспорт" АЖ қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда Остона шаҳрида янги савдо уйини ташкил этди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Трейдер ва юк ташувчилар учун қулай бўлиши мақсадида "Марказий Осиё савдо уйи" Continental Logistics компанияси томонидан қурилган Қозоғистондаги энг йирик транспорт-логистика марказида жойлашди.

Осиё тараққиёт банки - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистон мева экспортини ошириши учун 154 млн $ ажратди

"Савдо уйи замонавий автоматлашган технологиялар билан жиҳозланган "A" синфидаги омборхона комплексларига эга бўлиб, бу ерда турли юклар логистикасини таъминлаш учун барча шароитлар мавжуд", — деди компания вакили.

Унинг сўзларига кўра, савдо уйи улгуржи ва чакана савдо фаолияти, етказиб беришни ташкил қилиш, божхона хизматлари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, савдо уйи маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, йирик савдо тармоқлари билан шартнома имзолаш бўйича ҳам фаолияти олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон яқин икки йил давомида бутун дунё бўйлаб янги ва қайта ишланган мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга ихтисослашган савдо уйлари тармоғини яратишни режалаштирган.

Бугунги кунга келиб "Ўзагроэкспорт" Россияда тўртта ва Қозоғистонда учта савдо уйи ташкил этди. БАА, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқининг қатор давлатларида савдо уйларини ташкил этиш ишлари якунланиш босқичида. Шунингдек, Шри-Ланка, Индонезия ва Малайзия бозорларига кириш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.

2016 йил бошидан буён Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини Россия ва Марказий Осиё мамлакатларига етказиб бериш уч бараварга, Жанубий Кореяга беш бараварга, БААга 1,8 бараварга, Германияга 1,6 бараварга ошди.

Ўтган 10 ой давомида Ўзбекистон 700 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилди, йил охиригача эса бу кўрсаткични 1 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0