Мирзо Улуғбек туманига 121 млн $ сармоя киритилади

Oбуна бўлиш
2020 йилга қадар Мирзо Улуғбек тумани ривожланишига 121 млн $ сарфланади. Ушбу чоралар натижасида туман экспорти ҳар йили 44 млн $ ни ташкил қилиши керак.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йилнинг 12 декабрида қабул қилинган қарорига биноан Мирзо Улуғбек туманини 2017-2020 йилларда комплекс ривожлантириш дастурига кўра, туман ҳудудида амалга оширилиши керак бўлган 108 лойиҳа учун 121 млн доллар сарфланади.  

Молия манбаалари сифатида туман корхоналарининг хусусий мулки (57,7 млн $), банк кердитлари (38,8 млн $) ҳамда чет эл сармояларидан  (26,5 млн $) фойдаланилади, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.

Расмий прогнозга кўра, 2020 йилга қадар сармояларнинг 70% ёки 84 млн $ ҳудудида саноат корхоналари яратишга йўналтирилади. Яқин уч йил ичида  туманда қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати соҳаси ва бошқа соҳаларда 52 та янги корхона яратилиши кўзда тутилган.

Режага кўра ушбу вақт ичида туманда Isuzu ва MAN автомобиллари шассисида ёнилғи ташувчи автомобиллар, йўл тозалаш ва ювиш машиналари, трактор прицеплари, ярим прицеплар ҳамда оғир ўзи юрар кранлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.  

Сармояларнинг учдан бир қисми — 36,9 млн $, туманда мавжуд бўлган корхоналарни замонавийлаштиришга, жумладан Тошкент Қишлоқ хўжалик техникаси заводини (собиқ ТТЗ) замонавийлаштиришга йўналтирилади.

Тошкент трактор заводини янгилаш “Асака” банки кердити ҳисобида амалга оширилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 10,8 млн доллар миқдорида белгиланган. Лойиҳада корхона хусусий маблағи ҳамда банк маблағи тенг шерикликда иштирок этмоқда.

Кўрилаётган ушбу чоралар натижасида 2020 йилга келиб туман экспорти умумий қиймати 44 млн $ етиши кутилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0