Москвада Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун савдо уйи очилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМева сабзавотлар растаси
Мева сабзавотлар растаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни харидорларга тўғридан-тўри еткизиб беришни ташкил қилиш мақсадида савдо уйлари очилди.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. "Ўзагроэкспорт" АЖ Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиб берувчи улгуржи-савдо компанияси "Марка-Фуд" билан биргаликда Москвада "Марка Фуд Узагро" — савдо уйи очишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу савдо уйи Россия ҳудудида Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчилари номидан фаолият юритади. Бу эса харидорларга сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини воситачиларсиз, тўғридан-тўғри рубл ҳисобига сотиб олиш имконини беради.

"Марка Фуд" Москве ва Москва вилоятида етакчи улгуржи савдо корхоналаридан биридир. Компания Янги Москва ҳудудидаги "Фуд Сити" улгуржи озиқ-овқат савдо маркази ҳудудида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон яқин икки йил ичида дунёнинг бир неча мамлакатларида савдо уйлари ташкил қилишни режалаштирган. Бугунги кунда "Ўзагроэкспорт" АЖ Россияда тўртта ва Қозоғистонда учта савдо уйи ташкил қилди. Ҳиндистон, БАА, Жанубий Корея ва ЕИ мамлакатларида савдо уйлари ташкил қилиш жараёни якунига етай деб қолган.

 "Ўзагроэкспорт" ихтисослашган корхонаси ташқи бозорга мева сабзавот еткизиб берувчи ягона корхона бўлиб, у ишлаб чиқарувчи ва харидор  орасида ортиқча воситачиларнинг пайдо бўлмаслигини таъминлайди. Бугунги кунда компания чет элга уч миллион тоннадан ортиқ маҳсулот еткизиб беришга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0