Ўзбекистон пойабзал саноатида МДҲда етакчи бўлмоқчи

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишПойабзал ишлаб чиқариш
Пойабзал ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат қўшни давлатларга экспорт қилиш, балки Россия, Туркия ва Хитойга етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда янги бозорлар, жумладан Евроиттифоқ мамлакатлари бозорига кириб бориш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати яқин тўрт йил ичида 1,68 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда, деб хабар берди Sputnik мухбирига "Ўзбекчармпойабзали" ассоциацияси вакили.

Бу эса республикага пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришда МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринга чиқиш имконини беради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат қўшни давлатларга экспорт қилиш, балки Россия, Туркия ва Хитойга етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда янги бозорлар, жумладан

Евроиттифоқ мамлакатлари бозорига кириб бориш режалаштирилган.

"Чарм-пойабзал саноатини 2020 йилга қадар янада ривожлантириш бўйича яқинда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган дастурда соҳа олдидаги янги вазифалар белгилаб берилган. Унда экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштирувчи янги қувватларни яратиш кўзда тутилган. Бироқ бунга кенг миқёсда хориж инвестицияси ва технологиясини жалб этиш эвазига эришиш мумкин. Масалан, ҳозирда ушбу соҳада етарлича тажрибага эга бўлган Россия, Хитой ва Туркия тадбиркорлари билан алоқаларни кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқдамиз", — деди манба.

Халқаро чарм буюмлари кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пойабзалчилари халқаро кўргазмада иштирок этишди

Унинг сўзларига кўра, европалик қатор ҳамкорлар, хусусан, Италия, Франция ва Испания мамлакатлари билан лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Яқин тўрт йил ичида жами 29,1 миллион жуфтдан ортиқ пойабзал, 2,99 миллиард квадрат дециметр ишланган чарм, 35,6 миллион долларлик турли чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Суҳбатдошнинг таъкидлашича, бунда, мазкур кўрсаткичлар шунчаки мўлжал бўлиб, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилса мўлжалдагидан кўпроғига эришиш мумкин.

Бугунги кунда ўзбек томони бир қатор маҳаллий ва хорижлик инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаб қўйди. Масалан, 2020 йилгача қиймати 76,5 миллион долларлик 59 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Энг асосийси, улардан 37таси янги қувватларни яратишга (60 миллион долларга яқин), қолган 22таси эса мавжудларини модернизация ва реконструкция қилишга (16 миллион доллардан ортиқ) йўналтирилади.

Муваффақиятли инвестицион лойиҳа сифатида жорий йилда 1 миллион доллардан ортиқ маблағ эвазига тубдан реконструкция қилинган "ММ Гудвилл" чарм-пойабзал заводини кўрсатиш мумкин. Натижада корхонада 3 миллион квадрат дециметр чарм хом ашёсини қайта ишловчи қўшимча қувват яратилди.

Мамлакатда келаси йили 6,7 миллион долларлик 11 инвестицион лойиҳани амалга ошириш эвазига 385 иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0