22:49 24 Май 2017
Эфир
Озиқ-овқат саноати

Сирдарёда кичик саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда

© Sputnik/ Антон Денисов
Иқтисод
Ҳавола олиш
20321

Фармондан мақсад Янгиер шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг даромадини оширишдир

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Ўзбекистон норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонаси ташкил этиш ҳақида”ги Ўзбекистон президенти фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ушбу фармон лойиҳасига кўра Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилган.

Фармондан мақсад Янгиер шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, кичик бизнес субъектлари томонидан янги ишлаб чиқаришлар бўйича инвестиция жалб этиш учун қулай шароитларни вужудга келтириш ва бунинг натижасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг даромадини оширишдир.

Кичик бизнесни жадал ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва вилоят аҳолисининг тадбиркорлик орқали даромадини ошириш, текстил, пойабзал ва чарм, экологик хавфсиз кимё, озиқ-овқат, электротехника саноати соҳасида қўшма корхоналар барпо этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш саноат зонаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Саноат зонасининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил бўлиб, муддатни келгусида узайтириш кўзда тутилган.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси шу йилнинг 14 январида ниҳоясига етади.

Асосий мавзулар