13:42 24 Июн 2017
Эфир
Карьерный экскаватор ЭКГ-5А

Уралмашзавод Ўзбекистонга экскаваторлар еткизиб беради

© uralmash.ru
Иқтисод
Ҳавола олиш
30820

Россиянинг Уралмашзавод корхонаси Навоий тоғ-металлургия комбинати ва “Бекободцемент” корхонаси экскаваторлар еткизиб беради.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Россиянинг Уралмашзаводи Ўзбекистон конлари учун иккита ЭКГ-5А русумли экскаватор ишлаб чиқаради.

ЭКГ-5А бу улкан экскаватор бўлиб, унинг умумий вазни 200 тоннага яқин. Экскаватор ковши ичига 5 куб метр ҳажмда, оғирлиги 30 тоннагача бўлган руда сиғади. ЭКГ-5А экскаватори 3 ҳаракатда БелАЗ автомобилини юкхонасини тўлдиради. Қизиғи шундаки, экскаваторда бирорта ҳам бензинли ёки дизел двигател йўқ.Экскаватор фақат электр токи ёрдамида ишлайди.

Изготовление карьерно-гусеничных экскаваторов на ПАО Уралмашзавод в Екатеринбурге
© Sputnik/ Павел Лисицын
ЭКГ-5А экскаватори темир ғилдираклари
Ўзбекистон сотиб олган экскаваторлар ТрП-Д — транзисторли ток ўзгартиргич билан жиҳозланган бўлиб, у 20% электр токини тежаш имконини беради.

Ўзбекистонда ишлаётган корхоналарнинг кўпи – бу давлат корхоналаридир.Улар асбоб-ускуна сотиб олишга жуда синчиков ёндашади. Уралмашзавод Ўзбекистонда ишончли асбоб-ускуна чиқарувчи сифатида танилган. Бизнинг экскаваторлар, майдалагичлар ва тегирмонлар НТМКда, Олмалиқ ТМКда, Бекободцемент ва бошқа корхоналарда ишламоқда”, — деди Уралмашзавод вакили Вячеслав Секачев.

Ушбу экскаваторлар Навоий тоғ-металлургия комбинати ва “Бекободцемент” корхонаси учун мўлжалланган. Экскаваторлар 2017 йилнинг 2 чорагида еткизиб берилади. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Уралмашзавод НТМКга ана шундай экскаваторлардан бирини еткизиб берган эди.

Асосий мавзулар