11:08 22 Феврал 2017
Эфир
Олмалиқ то-металлургия комбинати

Немис компанияси ОТМКни 92 млн долларга модернизация қилди

© Sputnik/ Н. Бобров
Иқтисод
Ҳавола олиш
10710

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида Германиянинг Dobersek Engineering компанияси томонидан ўрнатилган эритиш печи фойдаланишга топширилди

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Германиянинг Dobersek Engineering GmbH компанияси "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖни (ОТМК) модернизация қилиш ишларини якунига етказди.

"Завод металлургия цехида Германия компанияси томонидан ўрнатилган мис эритиш печи ишга тушди", — деб хабар берди комбинат вакили РИА Новостига.

Лойиҳада йилига 17 минг тонна мисни қайта ишлашга мўлжалланган янги автоматик мис эритиш печини тайёр ҳолда топшириш кўзда тутилганди.

Қиймати 92 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда банклар кредити, шунингдек, комбинатнинг ўз маблағи ҳисобига молиялаштирилди.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шунингдек, республикада ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90%, олтиннинг 20 фоизи комбинат ҳисобига тўғри келади.