13:03 28 Март 2017
Эфир
RAVON бренди намойиши

Ravon R2 ва Ravon Matiz жаҳон рейтингидан жой олди

© Sputnik/ Евгения Новоженина
Иқтисод
Ҳавола олиш
33310

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган ҳар икки автомобиль жаҳон энг оммабоп моделлар рейтингининг ТОП-50талигидан жой олди

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. 2016 йилда Ravon R2 ва Ravon Matiz мос равишда 22,4 ва 17,6 минг дона сотилган, деб хабар бермоқда "Даракчи".

Шу тарзда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган А тоифадаги ҳар икки автомобиль жаҳон энг оммабоп моделлар рейтингининг ТОП-50талигидан жой олди. Ravon R2 рейтингда 43-, Ravon Matiz 47-ўринда жойлашган.

Chevrolet Spark базасида ишлаб чиқарилган Ravon R2 сотуви 2015 йилдагига нисбатан 2,5 баравардан кўпроққа ошган. Ravon Matizга бўлган талаб эса 5 бараварга кўпайган.

Умуман олганда, 2016 йил натижаларига кўра жаҳон автобозорида 4,3 миллион дона А тоифадаги автомобил сотилган. Шаҳар автомобилларига бўлган талаб 8 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар автомобили бу узунлиги 3700 ммдан қисқа бўлган кичик моделдир.

Асосий мавзулар