00:10 25 Сентябр 2017
Эфир
Иқтисодий ўсиш жадвали

Бу йил ЯИМ ўсиши 7,4 % ни ташкил қилади

© Flickr/ Day Donaldson
Иқтисод
Ҳавола олиш
71 0 0

Жаҳон банки прогнозига кўра 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМи 7,3% га ўсган, 2017 йилда эса 7,4 %га ўсади.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жаҳон банкининг январ ойида чоп этилган "Жаҳон иқтисоди истиқболлари" номли ҳисоботида айтилишига кўра 2017 йилда Ўзбекистонда ҳақиқий ЯИМ ўсиш миқдори 7,4 % ни ташкил қилади, "Даракчи" хабарига асосан.  

Экспертлар фикрига кўра, 2018-2019 йилларда ҳам иқтисод ўсиш миқдори 7,4 % даражасида сақланиб қолади. Бу олдинги прогнозларга нисбатан 0,2 %га кўп.

2016 йилда Ўзбекистон иқтисодининг ўсиш миқдори 7,3 % ни ташкил қилган эди.

Жаҳон банки экспертлари 2017 йилда дунё иқтисоди ўсиш миқдорини ўртача 2,7 % даражасида белгилади.

Асосий мавзулар