19:58 26 Март 2017
Эфир
Мош, архив сурат

Ўзбекистон 2016 йилда мош экспорти ҳажмини уч баробарга оширди

© Sputnik/ Владимир Песня
Иқтисод
Ҳавола олиш
22022

Ўзбекистондан энг кўп мош харид қилган мамлакат Ҳиндистондир

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2016 йили ундан олдинги йилга нисбатан уч баробар кўп, яъни 67 минг тоннадан зиёд мош экспорт қилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири "Ўзагроэкспорт"даги манбага таянган ҳолда.

Ўзбекистондан ушбу маҳсулотни харид қилаётган асосий давлат — Ҳиндистон бўлиб қолмоқда.

Жумладан, "Ўзагроэкспорт" АЖ ҳамда Shri Niwas Dall And Besan Mill, Green Field Agro, Avika Foods ва Eco Green Import&Export компаниялари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида Ҳиндистонга 2016 йил тўртинчи чорагидан бошлаб мош маҳсулоти экспорт қилинмоқда.

"Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юкланмоқда.
2017 йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан Ҳиндистонга жами 300 тоннага яқин мош маҳсулоти экспортга юкланган бўлиб, ой охиригача яна 2 минг тонна мошни экспорт қилиш буюртмаси устида иш олиб борилмоқда.

Ҳиндистондаги ҳамкорлар таклифига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига синов тариқасида мошнинг янги навлари, хусусан, "Black Matpe" нави экилиб, экспорт қилиниши режалаштирилган", — деб таъкидлаган манба.

Асосий мавзулар