21:41 22 Июл 2017
Эфир
«Жиззах» эркин индустриал зонаси

Мирзиёев тўртта янги иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

© Uztelecom
Иқтисод
Ҳавола олиш
52843

Иқтисодий зоналар киритиладиган инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 7 йилгача муддатга божхона ва солиқ тўловларидан озод этилади

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ургут", «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Sputnik мухбири.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида "Ургут", Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида "Ғиждувон", Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида "Қўқон" ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналари ташкил қилинади.

Мазкур вилоятлар ҳокимиятлари ва қатор мутасадди ташкилотлар мазкур зоналар учун 2017 йилнинг феврал ойи ўртасигача биргаликда ер участкаларини ажратади ва аниқ ҳудудларини белгилайди. Зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил бўлиб, мазкур муддат келгусида узайтирилиши мумкин. Ушбу давр мобайнида ЭИЗларда алоҳида имтиёзли солиқ, божхона ва валюта тизими амал қилади.

Хусусан, ЭИЗ иштирокчилари солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади. Масалан, 300 мингдан 3 миллион долларгача маблағ киритилса имтиёзлар уч йилга берилади, 3 миллиондан 5 миллион долларгача бўлса беш йилга, 5 миллиондан 10 миллионгача — етти йилга. Агарда иштирокчи 10 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритса, у 10 йил давомида солиқ ва йиғимлардан озод қилинади ва кейинги беш йилда даромад солиғи ва ягона солиқ тўловининг амалдаги ставкасининг 50 фоизини тўлайди.

Бундан ташқари, фармонга асосан эркин иқтисодий зоналар бутун фаолият кўрсатиш даврида олиб келинадиган хомашё, материал ва бутловчи қисмлар учун божхона тўлови тўлашдан озод қилинди.

Давлат раҳбари "Ўзбекистон темир йўллари", Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Давлат божхона бошқармасига бир ой муддат ичида ҳукуматга янги ЭИЗ ҳудудида махсус логистика марказлари ва божхона постлари ташкил этиш бўйича таклиф киритиш вазифасини топширди.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистонда расман учта — 2008 йилда ташкил этилган "Навоий", 2012 йилда ташкил қилинган "Ангрен" ва 2013 йилда ташкил этилган "Жиззах" эркин иқтисодий зоналари фаолият кўрсатмоқда.

Бу йил эркин иқтисодий зоналар инфраструктурасини ривожлантириш учун 23,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

Асосий мавзулар