Давлат мулкини хусусийлаштириш осонлашди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЗавод фабрикалар
Завод фабрикалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Стратегик бўлмаган давлат мулкини сотишга Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, вилоят ҳокимларига рухсат берилган. Мулк инвестиция киритиш мажбурий шартига кўра, бепул сотилиши ҳам мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни енгиллаштирилди, деб хабар қилмоқда Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси расмий саҳифаси.

Геодезисты на строительстве - Sputnik Ўзбекистон
Барча кўчмас мулк 2018 йилга қадар ёппасига рўйхатга олинади

Ушбу амалиёт Ўзбекистон президентининг янги "Тадбиркорлик мақсадида фойдаланишга мўлжалланган давлат мулкини хусусийлаштиришни енгиллаштириш" ҳақидаги қарорига биноан амалга оширилмоқда.

Ушбу қарор хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида давлат мулкини хусусийлаштиришни енгиллаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва рақобатбардор маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. 

Қарор матнига кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, вилоят  ва Тошкент шаҳар ҳокимларига стратегик бўлмаган давлат мулкини сотишга рухсат берилган. Объектлар инвестиция киритиш мажбурий шартига кўра, бепул сотилиши ҳам мумкин.

Қарорда давлат мулкини ижарага олган, мулкни капитал таъмирдан чиқарган ва янги иш ўринлари яратган тадбиркорларга ушбу биноларни биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқи берилган.

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Ш. Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Тошкент вилоятига 1 млрд $ инвестиция қилинади

Шунингдек, сотиб олинаётган мулкка фақат биргина харидордан ҳам аризалар қабул қилишга рухсат берилган. Сотиб олинаётган объектлар қийматини уч йил давомида бўлиб бўлиб тўлаш мумкин.

Ўзбекистон резидентлари бўлган харидорлардан   бизнес-план ва аризадан бошқа ҳужжат талаб  қилиш таъқиқланган.

Мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва текшириш бошлаш ҳам таъқиқланган.

Қарорда айтилишига кўра, давлат мулкини биржда акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) сотувга чиқариш йўли билан хусусийлаштиришга ҳам рухсат берилган.

Янгиликлар лентаси
0