Хитойнинг биринчи поезди Лондонга етиб келди

Oбуна бўлиш
Хитой ва Буюк Британия орасида тарихда биринчи бор темир йўл алоқаси ўрнатилди. Янги транспорт алоқаси йўл-йўлакай барча мамлакатлар билан савдо сотиқни ривожлантириш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Хитойнинг биринчи юк поезди Буюк Британия пойтахтига 17 кунда етиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

East Wind номли поезд Хитойнинг Чжэцзян вилоятнинг Иу шаҳридан 3 январ куни йўлга чиқиб, 8 минг километр масофа босиб ўтган.

"Шарқ шамоли" йўл йўлакай Қозоғистон, Россия, Белоруссия, Польша, Германия, Бельгия ва Франциялар ҳудудларини ва Ла-Манш бўғозини ер ости туннели орқали кесиб ўтиб 18 январда Лондонга етиб келган.

Олдин бундай узоқ масофага поездда  юк ташиб берилмас эди, лекин келажакда технологиялар ривожланиши ва давлатлар орасидаги муносабатлари ўзгариши туфайли тезюрар поездларда Хитойдан Европага юк еткизиб бериш оммавийлашиши мумкин. Ҳозирча бундай услубнинг ютуғи унинг денгиз йўлидан кўра 2 баравар тезкорлигида.  Ушбу маҳсулотларни денгиз орқали еткизиб бериш бир ойдан кўп вақт сарфланган бўлар эди.

Поезд Буюк Британия пойтахтига 34 контейнердан иборат турли маҳсулотлар олиб келди. Улар орасида кийим кечак, электроника ва бошқа саноат моллари бор. Тўқимачилик маҳсулотларининг бир қисми Германиянинг Дуйсбург шаҳрида тушириб қолдирилди.  

Лондонда поездни Хитой элчихонаси ва савдо корхоналари вакиллари кутиб олишди.

Янгиликлар лентаси
0