12:35 17 Октябр 2017
Эфир
Буғдой маҳсулотларини йиғиштириб олиш. Архив сурат

Россия ўзини ўзи боқишга тайёр бўлиши керак - Медведев

© Sputnik/ Павел Лисицын
Иқтисод
Ҳавола олиш
59031

Медведевнинг фикрига кўра, Россияга қарши киритилган санкциялар ҳали бери бекор қилинмайди, шунинг учун уларнинг бекор қилинишини кутиб ўтирмасдан, аксинча, санкциялардан фойдаланиб қолиш керак.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия қишлоқ хўжалиги вакиллари айни даммда қўлланиялаётган санкциялардан фойдаланиб қолиши керак, нима бўлганда ҳам биз ўзимизни ўзимиз боқа олишимиз керак, деди Россия бош вазири Дмитрий Медведев, РИА Новости хабарига асосан. 

Медведевнинг фикрига кўра, Россияга қарши киритилган санкциялар ҳали бери бекор қилинмайди, шунинг учун уларнинг бекор қилинишини кутиб ўтирмасдан, аксинча, санкциялардан фойдаланиб қолиш керак.

"Бизнинг деҳқонлар эса, мавжуд бўлган ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишлари керак. Биз бунинг учун уларга ёрдам берамиз. Нима бўлганда ҳам биз ўзимизни ўзимиз боқамиз", — деди бош вазир "Единая Россия" партияси мажлисида.

Медведев айтишига қараганда, ўтган йил Россия мисли кўрилмаган — 119 миллион тонна буғдой маҳсулотлари ҳосили йиғиб олган. 2016 йилда қишлоқ хўжалиги ўсиши 3% ни такшкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ғарб муносабатлари Қрим воқеаларидан кейин ёмонлашди. 2014 йилдан бошлаб АҚШ ва Европа мамлакатлари Россияга иқтисодига нисбатан турли человлар — санкциялар қўллай бошлади. Бунга жавобан Россия ҳам АҚШ ва Европа мамлакатларига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини таъқиқлади.

Асосий мавзулар