11:44 21 Август 2017
Эфир
Газпром компанияси. Архив сурат

"Газпром" Қозоғистондан 13 млрд куб газ сотиб олади

© Sputnik/ Михаил Воскресенский
Иқтисод
Ҳавола олиш
28522

Қозоғистон олинаётган газини чет эл элга экспорт қилувчи асосий корхона - россиянинг "Газпром"идир.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. "Газпром" АЖ 2017 йилда Қозоғистондан 13 миллиар кубометр газ сотиб олади, деб хабар қилмоқда "КазТрансГаз" матбуот хизмати.

"Остонада "Газпром" ва "КазМунайГаз" АЖ орасида бўлиб ўтган музокараларда 2017 йилда 12,8 миллиард кубометр газ еткизиб бериш ҳақида келишиб олинди", — дейилган хабарда.

Қозоғистон компанияси хабарига кўра, экспорт қилинаётган газ миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу йилги экспорт ҳажми эса "стратегик аҳамиятга эга бўлди".

Экспертлар фикрига кўра, 2020 йилга келиб Қозоғистонда қазиб олинаётган газ миқдори ўтган йилги 43 миллиарддан 65 миллиардга етади. Қозоғистоннинг ўзи эса йилига ўртача 15 миллиард газ истеъмол қилади. Шунинг учун Қозоғистонга экспорт бозорлари мавжудлиги жуда муҳим.    

"Газпром" дунёда энг йирик бўлган газ транспорт тизимига эга. Компания газ қувурларининг узунлиги 170 минг км. 2015 йилда Газпром дунё мамлакатларига 184 млрд. куб м. газ экспорт қилган.

Асосий мавзулар