11:44 21 Август 2017
Эфир
Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар портали. Архив сурат

Уч ойда электрон лицензиялаш портали ишга тушади

Collage: Sputnik/finda.photo
Иқтисод
Ҳавола олиш
18311

Ушбу портал яратиш Ўзбекистонда 2021 йилга қадар ривожлантириш керак бўлган бешта асосий йўналишлардан биридир. Электрон лицензиялаш портали бугунги кунда синов тартибида ишга тушган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда яқин уч ой ичида Электрон лицензиялаш портали ишга тушади, деб хабар қилди Sputnik Ўз бекистон мухбирига Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов.

“Республикада бугунги кунда лицензиялашнинг маълум турлпари бор. Далат томонидан кўрсатилаётган лицензиялаш хизмати ҳар доим ҳам очиқ-ойдин ва тўғри амалга оширилмайди. Ушбу жараёнга субъектив факторлар таъсир  қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Бизнинг вазифамиз субъективликни йўқ қилиш ва хизматни белгиланган муддатда амалга ошириш”, — деди Шерзод Шерматов.  

Унинг сўзларига қараганда Портал лицензиялар ва рухсатномалар беришнинг, давлат ташкилотларига боғлиқ бўлмаган, марказлашган тизимини ташкил қилишга ёрдам беради. Портал ишга тушганидан кейин турли лицензия ва рухсатномаларнинг 40 хилни олиш мумкин бўлади. 2019 йилга келиб эса Портал орқали Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча турдаги лицензияларни олиш мумкин бўлади.

“Олдин бизда ҳар бир давлат ташкилоти лицензия олишш учун топширилган аризани ўз журналида рўйхатдан ўтказар эди. Ташкилот қонунда белгиланган 15 куни ичида жавоб бера олмасди, чунки бу билан шуғулланишга ҳеч кимнинг вақти йўқ эди. Портал пайдо бўлиши билан замонавий элеткрон тизим ишга тушади ва ким қаерда қандай қонунбузарлик қилаётгани яққол кўринади”, — деди Шерматов.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – тадбиркорлар учун бизнес-муҳитни яхшилашдир. Лойиҳани амалга ошириш учун фақат ушбу йил давомида 80 миллион сўм ажратилган. Техник жиҳатдан қилинадиган ишларнинг аксарияти бажариб бўлинган. Энди фақат давлат ташкилотларини Портал билан ишлашга тайёрллаш керак.

Эслатиб ўтамиз, охирги 5 йил ичида Ўзбекистонда олинадиган рухсатномаларнинг 80 хили, лицензияларнинг 15 тури бекор  қилинган эди. Шунингдек 65та мажбурий статистик маълумотномалар бекор қилинди ва 23 хил аризаларни кўриб чиқиш муддати қисқартирилди.

Рухсатнома бериш жараёни икки баравар тезлаштирилди, уларнинг нархи эса — 5 баравар арзонлаштирилди. Ундан ташқари солиқ хизматларининг 22 хил интерактив тури ишга туширилди. Бунинг эвазига тадбиркорлар вақт ва маблағ тежаш имконига эга бўлишди.

 

Асосий мавзулар