Ўзбекистонда сунъий ёнилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишЗавод
Завод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳани амалга ошириш учун 3,7 миллиард доллар сарфланади

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Uzbekistan GTL Қашқадарё вилоятида қурилиш-монтаж ишларига ҳамда лойиҳавий қарорларни ишлаб чиқиш ва харидни ташкил этишга киришди. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт вазирлигидаги манбага асосан РИА Новости хабар берди.

Агентлик суҳбатдоши 2016 йил охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ва уни лойиҳалаш манбаларини тасдиқлаганини маълум қилди.

"Лойиҳанинг тузилиши ва қиймати нефть нархлари билан боғлиқ ҳолда оптималлаштирилди, уни амалга ошириш учун 3,7 миллиард доллар сарфланади", — деди манба.

Uzbekistan GTL айни пайтда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади, бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Илгарироқ 2014 йил охирида заводнинг технологик қисмини қуриш бошланиши режалаштирилгани хабар қилинган, сўнгра бу муддат 2015 йилнинг тўртинчи чорагига кўчирилганди. Бироқ Uzbekistan GTL 2015 йилда завод қурилишини молиялаштириш учун ташқи заёмларни жалб эта олмаганди. "Лойиҳа билан боғлиқ нефть нархи конъюнктураси 2015 йил давомида жуда мураккаб кечди, инвесторлар ва банклар бундай лойиҳаларга эҳтиёткорлик билан ёндашади", — деб изоҳлади республика ҳукумати.

Мотор мойлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда техник мойларни қайта ишлайдиган янги завод ишга туширилди

2009 йил ноябрда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Жанубий Африканинг Sasol ва Малайзиянинг Petronas компаниялари Шўртан газ-кимё мажмуасида GTL заводи қуриш учун Uzbekistan GTL қўшма корхонасини ташкил этган. Ҳозирда Sasol ва "Ўзбекнефтгаз"нинг лойиҳадаги улуши 44,5%дан, Petronas эса 11% улушга эга. Илгарироқ Sasol 2016 йил охирига қадар лойиҳадан чиқиши ҳақида хабар тарқалганди.

Лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асосига кўра, завод 3,6 миллиард куб метр газни қайта ишлайди ва йилига 743,5 минг тонна дизел ёнилғиси, 311 минг тонна авиакеросин, 431,1 минг тонна нефть ва 20,9 минг тонна сиқилган газ ишлаб чиқаради. Маҳсулот лицензияси эгаси Sasol, заводнинг технологик қисмини тайёр ҳолда битказиб топширувчи эса Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering & Construction компанияси бўлади.

Янгиликлар лентаси
0