Мирзиёев Хоразмда қурилаётган фармацевтика корхонаси билан танишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВитрина с лекарственными препаратами
Витрина с лекарственными препаратами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хоразм вилоятида тайёр дори воситалари ишлаб чиқарувчи энг йирик фармацевтика корхоналаридан бири қурилиши бошланди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.

Ташриф давомида Мирзиёев вилоятда қурилаётган янги фармацевтика заводи билан танишди. Режага кўра, қурилаётган корхона ишлаб чиқараётган маҳсулот 3,5 — 4 млн долларлик импорт қилинаётган  дорилар ўрнини босиши керак ва 3,8 млн долларлик дориларни экспорт қилиши керак.

Дорилар - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил Ўзбекистон дори-дармон экспортини 14,5 млн $га оширади

Янги корхона "Имконият Саховат" МЧЖ ва "МемГилан" чет эл корхонаси ёрдамида ташкил қилинмоқда. Корхона — 4 млрд сўми асосчиларнинг хусусий маблағи ва 25 млрд сўми Миллий банк кредити ҳисобига яратилади.

Замонавий  юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ушбу завод 2018 йилнинг 2 чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Завод Ўзбекистонда энг кўп турдаги дори дармонлар ишлаб чиқарувчи ва энг йирик  фармацевтика корхоналаридан бири бўлади.

Умумий ҳисобда корхона йилига 33 турдан иборат 4 026 минг қути ампулали дори воситалари ишлаб чиқаради. Инфузион суюқликлар (қон томирга юборилувчи) ишлаб чиқарилш линиясида йилига 38 номли 12 120 минг қути дори восталари ишлаб чиқарилади.

Таблетка ва капсулали дорилар ишлаб чиқариш линиясида йилига 5 027  упавковка дори воситалари ишлаб чиқарилади. Ушбу дорилардан 10 хили ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган дорилар ва 45 хили импорт ўрнини босувчи дорилар бўлиши керак.

Янгиликлар лентаси
0