Россия Ўзбекистонга уруғлик картошка, балиқ ва дон етказиб бермоқчи

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишФуралар
Фуралар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. 2 феврал куни Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ганиев билан ишчи учрашувни ўтказди, деб хабар қилган Россия Қишлоқ хўжалиги ахборот-хизмати.

Картошка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Россия картошкаси жўнатилмоқда
Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини икки томонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган.

"Россиялик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр", — деб маълум қилган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири.

Учрашув якунида томонлар Россияга олиб кириладиган ўзбек мева-сабзавотлари фитосанитария нормаларига риоя этиши тўғрисида протоколни имзолашган.

Янгиликлар лентаси
0