01:39 01 Май 2017
Эфир
БелАЗ йиғиш

Ўзбекистон Беларусдан олиб кириладиган юк автомобиллари импорти учун акцизни бекор қилди

© Sputnik/ Егор Еремов
Иқтисод
Ҳавола олиш
55192

Қарор Беларусда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга олиб кириладиган юк автомобиллари ҳамда юк ташиш учун мўлжалланган бошқа моторли воситаларга тааллуқли

ТОШКЕНТ, 13 фев — РИА Новости. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари импорти учун 40% миқдордаги акциз тўловини бекор қилувчи қарорни имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Қарор Беларусда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга олиб кириладиган юк автомобиллари ҳамда юк ташиш учун мўлжалланган бошқа моторли воситаларга тааллуқли.

Ҳужжатга кўра, Россия, Қозоғистон ва Украинада ишлаб чиқарилган шу тоифадаги техникаларга ҳам акциз солиғи солинмайди. Илгари республикага Беларусдан юк техникаси олиб кирилганида 40% миқдорида импорт акциз солиғи амал қилиб келган.

Ҳужжатда мазкур қарор Беларус Республикаси билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинганлиги айтилган.

2016 йил октябрда Шавкат Мирзиёевнинг Беларус етакчиси Александр Лукашенко билан учрашуви чоғида икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинганди. Хусусан, Ўзбекистон раҳбари яқин тўрт йил ичида "Беларус автомобил заводи" (БелАЗ)да ишлаб чиқарилган 120 дона кўп тоннали самосвалларнинг Ўзбекистон корхоналарига келтирилиши натижасида заводнинг республика бозоридаги иштироки кенгайишини қайд этди.

Ҳозирда Ўзбекистонда БелАЗнинг турли маркадаги 500га яқин самосвалларидан фойдаланилади. 2010 йилда "Навоий тоғ-металлургия комбинати" ДК корхона таркибига кирувчи "Навоий машинасозлик заводи"да йирик ўлчамдаги техникаларнинг таъмир ишларини бажарувчи автотаъмирлаш заводини ишга туширган.

Асосий мавзулар