10:47 20 Ноябр 2017
Эфир
Узбекские денежные знаки - сум

Тадбиркор ишчилари сонига қараб кредит фоизи белгиланади

© Flickr/ Aleksandr Zykov
Иқтисод
Ҳавола олиш
68181

Тошкент шаҳрида кичик бизнес вакилларига микрокредитлар берилади. Кредит фоизи тадбиркор яратган иш ўрнига қараб белгиланади.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Тошкентда кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар учун кредит беришнинг янги тартиби ишлаб  чиқилди.

Ўзбекистон Президентининг микрокредитлар бериш тизимини енгиллаштириш ҳақидаги қарорига асосан, микрокредитлар ўрта ва махсус таълим коллежлари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар, меҳнат биржасида рўйхатда турган фуқаролар, оилавий ва хусусий тартибда ишлайдиган тадбиркорларга берилиши мумкин.  

Имтёзли кредитлар энг кам иш ҳақинидан 200 баробаригача бўлиб, умумий кредитлаш муддати уч йилгача, ундан олти ойи имтиёзли муддат сифатида белгиланиши мумкин.

Микрокредитлар йиллар фоиз ставкаси тадбиркор яратган иш ўрнига қараб белгиланади: бир иш ўрни учун – 9 %, икки иш ўрни учун – 8%, 3-4 иш ўрни учун – 7%, беш ва ундан ортиқ иш ўринлари учун – 6 %ни ташкил қилади.

Ўзбекистондаги барча тижорат банклари тадбиркорларга ушбу тартибда микрокредитлар ажратишни режалаштирган. Республика бўйича умумий ҳисобда 277 млрд сўм кредит ажратиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар