12:03 24 Июн 2017
Эфир
Эмблема Узпромстройбанк

Уч йирик банк инвестор жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди

© Sputnik/ Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
50001

Асака-банк, Ипотека-банк ва Ўзсаноатқурилишбанклари чет эл сармоядорларини жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Пойтахтнинг уч банки ўз устав капиталининг бир қисмини сотиш эвазига чет эл сармоядорларини жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди, деб хабар қилмоқда ut.uz нашри.

Банклар учун бундай имконият Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилнинг 6 февралида қабул қилган 59-сонли қарорига асосан пайдо бўлди. Қарорга кўра Асака-банк, Ипотека-банк ва Ўзсаноатқурилишбанклари аҳоли учун назорат қилинадиган нархларда ижтимоий муҳим хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил августида қабул қилинган қарига биноан Республиканинг 87 та энг йирик акциядорлик жамиятлари 2017 йилнинг октябр ойига қадар ўз устав капиталининг камида 15% ини чет эллик сармоядорларга сотиши керак.

Ушбу ташкилотлар орасида "Ўзбекнефтегаз", "Ўзбекистон Темир йўллари", "Ўзбекэнерго", "Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи", "Самарқанд вино заводи", "Жиззах пластмасса", "Навоиазот", "Қўқон суперфосфат" каби мамалкатнинг йирик хўжалик субъектлари ўрин олган.

 

Асосий мавзулар