12:36 28 Феврал 2017
Эфир
Ростех

"Ростех" корпорацияси Ўзбекистонга тиббиёт ускуналари борасида ёрдам беради

© Wikipedia / ivtorov
Иқтисод
Ҳавола олиш
Тиббиёт соҳаси танқид остида (23)
7820

Замонавий тиббиёт ускуналари, жумладан кардиологик скрининг тизими, неонатал қурилмалар, чақалоқлар учун инкубаторлар, ингаляция техникаси, турли вакцина ва дори воситаларини чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва "Ростех" давлат корпорацияси фуқаролик йўналиши бўйича саноатнинг юқори технология соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолашни режалаштирмоқда, деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда Ўзбекистонда метални қайта ишлаш станоклари, ускуналар ва технологик жиҳозларни кенг турда ишлаб чиқариш борасида томонлар ҳамкорлиги кўзда тутилган.

Замонавий тиббиёт ускуналари, жумладан кардиологик скрининг тизими, неонатал қурилмалар, чақалоқлар учун инкубаторлар, ингаляция техникаси, турли вакцина ва дори воситаларини чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.

"Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришига ишончимиз комил. Ўзбекистон "Ростех" давлат корпорациясидан ўзаро лойиҳаларни молиялаштириш ва Россия молия ташкилотлари — "Россия экспорт маркази" ва унинг таркибига кирувчи "Эскар" АЖ ва "Росэксимбанк" АЖнинг маблағлари жалб этиладиган шартномалар борасида аниқ таклифларни кутади", — деди Азимов.

Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг энг йирик инвестицион шериги бўлиб турибди. 2015 йилда Россия Ўзбекистон иқтисодиётига 700 миллион доллар атрофида инвестиция киритган. 2016 йил бўйича маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган.

Биргина "Лукойл" компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти давомида киритган инвестициялари 5,5 миллиард доллардан, "ВимпелКом" компаниясиники 1 миллиард доллардан ортиқ бўлди, "Газпром" инвестициялари миқдори 400 миллион долларни ташкил этди.

Мавзу:
Тиббиёт соҳаси танқид остида (23)

Асосий мавзулар