13:11 28 Март 2017
Эфир
Нефть қазиб олиш

Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича таклиф тайёрлайди

© Sputnik/ Boris Babanov
Иқтисод
Ҳавола олиш
92472

Россия энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцов мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш йўлини топишларини билдирди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия ва Ўзбекистоннинг мутасадди тузилмалари март охирига қадар республикага Россия нефтини етказиб беришнинг самарали механизмини яратиш бўйича таклифларини тайёрлайди, деб хабар берди РИА Новости Россия энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцовнинг сўзларига таяниб.

"Биз "Ўзбекнефтегаз" билан ҳамкорликда Ўзбекистонга нефть етказиб бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишимиз лозим… Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш йўлини топамиз", — деди у Тошкентда бўлиб ўтган иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси якунларидан келиб чиқиб.

Молодцов СССР даврида қувурларнинг технологик имконияти Ўзбекистонга йилига 7-9 миллион тонна нефть етказиб беришга етганини айтди.

"Ҳозирда қувурлар тизимининг техник ҳолати ҳақида аниқ фикр айтиш қийин, чунки чегараларимиз умумий эмас. Бу масалани Қозоғистон билан ҳал қилиш лозим ва шу йўналишда иш олиб борилади", — деди вазир ўринбосари.

Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонга нефтни темир йўл транспорти орқали етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланади, шунинг учун бунинг бошқа йўлини топишга тўғри келади.

Расмий маълумотларга кўра, 2012 йилга келиб Ўзбекистонда суюқ углеводород қазиб олиш 2,2 бараварга, хом нефть қазиб олиш 2, бараварга камайган. Мавжуд конлардаги захираларнинг камайиши сабабли нефть ва газ конденсати қазиб олиш пасаймоқда ва бу нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятига таъсир кўрсатмоқда.

Республикадаги учта — Бухоро, Фарғона ва Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводларининг умумий қуввати йилига 11,12 миллион тоннани ташкил этади, лекин айни пайтда улар 60% ишлаб чиқариш қуввати билан ишламоқда. Натижада республикада кейинги йилларда бензин ва бошқа нефть маҳсулотлари танқислиги юзага келмоқда.

Асосий мавзулар