10:46 20 Ноябр 2017
Эфир
Берег пересыхающего Аральского моря

Лукойл Орол денгизида геологик текширувни тўхтатди

© Sputnik/ Джус
Иқтисод
Ҳавола олиш
65234

Россиянинг Лукойл компанияси иштирокида ташкил қилинган Орол денгизини геологик текшириш компанияси фаолияти ихтиёрий равишда тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. "Ўзбекнефтегаз" холдинг компанияси ва "ЛУКОЙЛ Оверсиз" иштирокида Орол денгизи ҳудудини геологик разведка қилиш мақсадида ташкил қилинган Aral Sea Operating Company консорциуми ихтиёрий равишда ўз фаолиятини якунлади, РИА Новости хабарига асосан.

2006 йилнинг август ойида Ўзбекистон ҳукумати ва "Ўзбекнефтегаз", "Лукойл", Малайзиянинг "Petronas", Кореянинг KNOC ҳамда Хитойнинг CNPC компанияларидан иборат халқаро консорциум орасида муддати 40 йилни ташкил қилган шартнома имзоланган эди. 2011 йилнинг май ойида ушбу консорциумни Petronas, 2013 йилнинг сентябрида эса- KNOC тарк этган эди.  

2016 йилнинг 26 декабрида иштирокчилар умумий йиғинида "Aral Sea Operating Company" 2017 йилнинг 1 январидан ўз фаолиятини тўхтатди. Корхона ёпилиш вақтида унинг таркибида "Ўзбекнефтегаз" улуши 33,4 % ни CNPC ва "ЛУКОЙЛ Оверсиз" улуши 33,3 % ни ташкил қилди.

"Лойиҳа иқтисодий самарасиз бўлиб чиқди", — деди "Ўзбекнефтегаз" вакили РИА Новости мухбирига.

Консорциум фаолияти натижасида 2011 йилда "Ғарбий Орол" номли 11 миллиард кубометр газ заҳирасига эга бўлган углеводородлар конини кашф этилди. Ундан ташқари ҳудудда яна олтита истиқболли йўналишлар аниқланган эди. 2014-2016 йилларда консорциум геологик текшириш ишларига яна 30 миллион доллар харажат қилди.

Асосий мавзулар