04:54 23 Июн 2017
Эфир
Газпром

"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" Сурхондарёда газни қайта ишлайдиган завод қуради

© Sputnik/ Илья Питалев
Иқтисод
Ҳавола олиш
40340

"Газпром" шўъбаси ва "Ўзбекнефтегаз" Сурхондарё вилоятида янги газ конини ўзлаштиради, келгусида эса газни қайта ишлаш заводини қуриш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Gas Project Development Central Asia (GPD, "Газпром" шўъбаси) ва "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси апрель бошида Сурхондарё вилоятида газ конини ўзлаштириш бўйича маҳсулотни тақсимлаш ҳақида битим имзолашни режалаштирмоқда, деб маълум қилди холдинг бошқаруви раиси Алишер Султонов.

"Ҳужжат тайёрланмоқда. Биз президентнинг апрелда Россияга амалга оширадиган ташрифи давомида МТБни имзолашни режалаштирмоқдамиз", — деди Султонов Тошкентда бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунларига кўра.

Комиссия ҳужжатларига асосан, GPD ва "Ўзбекнефтегаз" март охирига қадар "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда Сурхондарёда газ-кимё комплексини қуриш бўйича "Ўзбекистон мустақиллиги" инвестицион блокига доир МТБни тайёрлайди, деб хабар беради РИА Новости.

"Газ кони геологик ва газ таркиби жиҳатидан жуда мураккаб, лекин шунга қарамасдан, инвесторлар у ерда газни қайта ишлаш заводини қуриш ва кейинчалик даромадга киритиш шарти билан келишмоқда", — деди Султонов.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбари томонлар шунингдек, Устюрт платосидаги Жел газ конини ўзлаштириш бўйича яна бир МТБни тайёрлаш ишларини давом эттиришаётганини маълум қилди.

"Жел бўйича техник вазифа тайёрламоқдамиз ва "Газпром" билан ҳамкорликда МТБ тайёрлаш кўриб чиқилмоқда. Бу ишлар параллел равишда олиб борилади", — деди Султонов.

Мазкур инвестиция блоки бўйича ҳужжатлар имзоланадиган бўлса, бу "Газпром"нинг Ўзбекистонда амалга ошираётган иккинчи МТБи бўлади. 2004 йил августда "Газпром" лойиҳа Устюрт платосидаги лойиҳа қуввати 500 миллион куб метрга тенг Шоҳпахта кони бўйича 15 йил муддатга маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимни имзолаган эди. 2009 йилда Шоҳпахта блокида олиб борилган геологик разведка ишлари натижасида Жел газ конденсат кони очилганди.

Асосий мавзулар