Ўзбекистонда ҳар ой 700 та суғурта даъвоси кўриб чиқилмоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишС 1 октября ОСАГО будут оформлять на бланках нового образца
С 1 октября ОСАГО будут оформлять на бланках нового образца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суғурта соҳаси тадбиркорлик билан бир қаторда изчил ривожланиб, cуғурта хизматлари тури ва молиявий ҳажми кун сайин кенгайиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси хабарига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда 8 минг 250 дан зиёд, ёки ойига 687 та суғурта даъвоси кўриб чиқилган.

Ушбу суғурта даъволари асосида 15 миллиард сўм суғурта бадали тўлаб берилган. Улардан 10,6 миллиард сўми юридик шахслар ва 4,4 миллиард сўми жисмоний шахслар улушига тўғри келади.

Компаниянинг ахборот хизматидан маълум қилишларича, амалга оширилган суғурта қопламаларининг 55 % (8,3 млрд.) — мажбурий суғуртага ва 45 % (6,7 млрд.) ихтиёрий суғурта турларига тўғри келади.

Суғурта полиси - Sputnik Ўзбекистон
Бахтсиз ҳодисаларни Интернет орқали суғурталаш имкони пайдо бўлди

Республикада энг оммавий суғурта турлари авто суғурта, хавфли ишлаб чиқариш обектлари суғуртаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, ипотека суғуртасига йўналтирилган.

"Ўзбекинвест" хабарига кўра,  2016-йил давомида Республикада 10 та янги суғурта бўлимлари очилиб, ҳудудий бўлинмаларининг умумий сони 160 тага этди, шулардан 14 таси ҳудудий филиаллар ва 146 таси суғурта бўлимларидир. Ундан ташқари ўтган йил давомида суғурта хизматларининг 12 хал янги тури ишлаб чиқарилиб, аҳолига таклиф қилина бошланди.

Янгиликлар лентаси
0