Ўзбекистон совет даврининг эски жанговар самолётларини сотяпти

© Nuz.uzЎзбекистон совет даврининг эски жанговар самолётларини сотувга қўйди
Ўзбекистон совет даврининг эски жанговар самолётларини сотувга қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари совет даврида ишлаб чиқарилган эски жанговар самолёт ва вертолётларни сотувга қўймоқда

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Американинг совет даврида ишлаб чиқарилган ҳарбий техникалар савдоси билан шуғулланувчи Redfish Trading Company компанияси қатор самолётларни сотувга қўйди, деб хабар қилган нуз.уз нашри topwar.ru порталига таянган ҳолда.

Танк Т-64БВ. - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси имзолашди
Хабарда айтилишича, гап етти дона МиГ-29 қирувчиси, беш дона Су-27 қирувчиси, бир дона Су-25 ҳужумчи самолёти ва 22 дона Су-17 қирувчи-бомбардимончи самолётлар хусусида бормоқда.

Техника ҳақидаги маълумотларда улар Ўзбекистон ҲҲКга тегишли эканлиги ёзилган.

Порталнинг ёзишича, бу маълумотни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0