07:14 17 Октябр 2017
Эфир
Денежные купюры Узбекистана

Президент қарори: микрокредит бериш тартиби янада осонлашди

© Flickr/ Aleksandr Zykov
Иқтисод
Ҳавола олиш
1973112

Аҳолининг кенг қатламлари учун микрокредитлар бериш тартибини осонлаштириш ҳақида Ўзбекистон президенти қарори имзоланди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Шавкат МИрзиёев томонидан имзоланган янги қарорда аҳолининг кенг қатламлари учун микрокредитлар беришнинг бутунлай янги механизми тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today.

Қарорга кўра, янги рўйхатдан ўтган тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил қилмаган оилавий пудратчиларга ва аҳолининг бошқа қатламларига микрокредитлар бериш тартиби осонлаштирилди.

Бериладиган микрокредитлар қаймати энг кам иш ҳаққининг 20 бараваригача бўлиши мумкин. Микрокредитлар кафолати сифатида, кредит эвазига сотиб олинган маҳсулотлар ёки асбоб-ускуналар қабул қилиниши мумкин. 

Қўшимча тартибда микрокредитлар ҳажми энг кам иш ҳаққининг 60 бараваригача оширилиши мумкин. Бунинг учун аҳоли ўз-ўзини бошқариш органининг (маҳалла қўмитаси) кафолати керак бўлади.

Ўзбекистон Марказий банкига бир ой давомида юқорида кўрсатилган микрокредитлар бериш тартибини тасдиқлаш топширилган.

Шунингдек, карорда бир ой давомида ҳар бир вилоятда тадбиркорларга микрокредитлар эвазига сотишга мўлжалланган қишлоқ хўжалик ва маиший техника, асбоб-ускуналар, қурилиш моллари ва бошқа маҳсулотлар еткизиб берувчи корхоналар рўйхати белгиланиши керак, дейилган.

Асосий мавзулар