Россия компанияси Ўзбекистонга трансформатор нимстанциялари жўнатади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПодстанция для снабжения электроэнергией
Подстанция для снабжения электроэнергией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур нимстанциялар март ойи охирида жўнатилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Россиянинг СВЭЛ гуруҳи "Лукойл Узбекистан" фойдаланиши учун бешта трансформатор нимстанциясини жўнатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатади

Нимстанциялар "Гумбулоқ" газ-конденсат конини, янаям аниқроғи маҳаллий нефт қазиб олувчи заводни энергия билан таъминлайди. Мазкур нимстанциялар март ойи охирида жўнатилиши режалаштирилган.

Бу СВЭЛ гуруҳининг "Лукойл Узбекистан" билан илк ҳамкорлиги эмас. Ҳозирда Қашқадарё вилоятининг "Одамтош" ва "Жарқудуқ" нимстанцияларини ҳам қурилмалар билан СВЭЛ таъминлаган.

"СВЭЛ гуруҳи" АЖ Россиядаги электротехника қурилмаларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, трансформаторлар, реакторлар, трансформатор нимстанциялари ишлаб чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0