Аэрофлот Самарқандга доимий парвозлар амалга оширади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A321 авиакомпании "Аэрофлот" совершает взлет
Самолет Airbus A321 авиакомпании Аэрофлот совершает взлет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада Россия ва Ўзбекистон президентлари умумий қиймати 16 миллиард бўлган шартномалар имзолашди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Аэрофлот Москвадан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди. Ушбу келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бўлган ташрифи давомида имзоланди.

Ўзбекистон президентининг фикрига кўра, ушбу қадам Россиядан Ўзбекистонга бораётган сайёҳлар сонини оширишга хизмат қилади.

"Бу масала узоқ вақт давомида ҳал қилинмаётган эди, лекин биз иродали қарор қабул қилдик", —  деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияда 4-5 апрел кунлари давлат ташрифи билан бўлди. Ташриф давомида умумий қиймати 16 миллиард бўлган 55 ҳужжат имзоланди. Ушбу шартномалар Россия ва Ўзбекистон орасида маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий, харбий-техник ва халқаро кун тартибига доир кўплаб масалаларни қамраб олган.

Янгиликлар лентаси
0