Ўзбекистон Россиянинг қувур ва полимер маҳсулотларига акциз солиғини бекор қилди

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишНа участке трубопрокатного цеха
На участке трубопрокатного цеха - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи вақтида Россияда ишлаб чиқариладиган қатор маҳсулотларга: тижорат автомобиллари, пўлат прокати, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материалларига нисбатан акциз солиқларини пасайтириш ёки бекор қилиш ҳақида гапирганди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра 1 апрелдан бошлаб Россиядан импорт қилинадиган қувур, полимер, ёғоч ва бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан акцизлар бекор қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ўзбекистонга олиб киришда акциз солинадиган маҳсулотлар рўйхатидан "макарон маҳсулотлари", "пластмасса ва полимер маҳсулотлари", "ёғоч маҳсулотлари", "лист прокати ва қувур маҳсулотлари" чиқариб ташланди.

Завод по производству каркасно-панельных деревянных домов в Архангельске - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиянинг бир қатор маҳсулотларига акциз солиқларини бекор қилди

Қарорга асосан, шунингдек, тижорат автомобиллари (тўлиқ вазни 5 тоннадан ортиқ бўлмаган) учун акциз солиқлари божхона қийматининг 70%идан 30%ига туширилди.

Бундан ташқари, импорт озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ҳам акциз қиймати туширилди. Хусусан, буғдой уни, кунгабоқар мойи, консерваланган сабзавот маҳсулотлари, сабзавот ва мева шарбатлари, истеъмол таъм берувчи қўшимчалари (кетчуп ва майонездан ташқари) учун акциз ставкалари пасайтирилди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи вақтида Россияда ишлаб чиқариладиган қатор маҳсулотларга: тижорат автомобиллари, пўлат прокати, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материалларига нисбатан акциз солиқларини пасайтириш ёки бекор қилиш ҳақида гапирганди.

Янгиликлар лентаси
0