Бир қатор маҳсулотлар учун акциз солиғи бекор қилинди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишФорум-выставка "Госзаказ - За честные закупки"
Форум-выставка Госзаказ - За честные закупки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга олиб келинаётган Макарон, полиэтилен ва пўлат прокати маҳулотлари учун акциз солиқлари бекор қилинди. Шунингдек тижорат автомобиллари, буғдой уни, кунгабоқар мойи ва бошқа маҳсулотлар учун акциз солиқлари камайтирилди.

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб бир қатор маҳсулотлар учун импорт акциз солиқлари бекор қилинди ёки камайтирилди.

Lex.uz сайтида эълон қилинган ПҚ-2862-сонли Президент қарорига мувофиқ «макарон маҳсулотлари» (ТН ВЭД 1902), қатор полиэтилен маҳсулотлар (3901 10 900 0), ЁҚТ (4410) ва пўлат прокати листларини (7208 27 000 0, 7208 39 000 0) Ўзбекистонга олиб кирилувчи акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди. 

Тижорат автомобиллари (8704 31 910 транспорт воситасининг тўлиқ вазни 5 тоннадан ошмайдиган) учун солиқларни божхона қийматининг 70 фоизидан 30 фоизигача қисқартирди. 

Буғдой уни (1101) учун ставка 11 фоиздан 5 фозгача, Кунгабоқар мойи (1512 11) учун аралаш ставка 10 фоиз ёки литрига 0,16 доллардан кам эмас (бундан аввал, 20 фоиз ёки литрига 0,32 доллардан кам эмас), консерваланган сабзавот маҳсулотлари (2005) —10 фоиз (50 фоиз), сабзавот ва мева шарбатлари —30 фоиз ёки литрига 0,5 доллардан кам эмас (70 фоиз ёки литрига 1 доллардан кам эмас), таъм берувчи қўшимчалар (2103, кетчуп ва майонездан ташқари) учун акциз ставкалари — 25 фоиз (70 фоиз)гача пасайтирилган.

Янгиликлар лентаси
0