Самарқандда ўндан ортиқ ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади

Oбуна бўлиш
Жанубий кореялик инвесторлар томонидан ташкил қилинаётган "Самарканд аппарел" корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятида яқин вақтлар ичида ўнлаб лойиҳалар амалга оширилади.

Жумладан, "Шарқ саноати" концерни таркибида ташкил этилган интенсив кўчат етиштириш лойиҳасида янги технология асосида етиштирилган кўчатлар касалликка чидамлилиги, тезпишарлиги билан бошқаларидан ажралиб туради.

Булунғур туманида ташкил этилаётган "Тоҳир" масъулияти чекланган жамияти томонидан ўн бир гектар майдонда барпо этиладиган корхона йилига 12 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Коровы на молочно-товарной ферме - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ривожлантирилади

Тумандаги "Самарқанд гарден пласт", Жомбой туманидаги "Грин агро экспорт" масъулияти чекланган жамиятлари ва "Мароқанд мева-сабзавот" фермер хўжалиги томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш маркази ташкил этилади.

Оқдарё туманидаги "Юнусжон аҳли" оилавий корхонаси томонидан соя оқсили изоляти ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Йилига 26 тонна соя донини қайта ишлаш қувватига эга корхона Хитойнинг етакчи компанияларининг замонавий ускуналари билан жиҳозланади. Жорий йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган корхонада соя ёғи, уни, оқсил изоляти ишлаб чиқарилади. Корхонада 80 кишининг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

"8 март", “Urgaz textile”, “Urg-Gaz Carpet”, “Arfa Exprod”, "Алназар орзу сервис", "Самарқанд Оқдарё техтил тола" каби масъулияти чекланган жамиятларида йилига 110,4 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бу корхоналарда тайёр трикотаж, жинси маҳсулотлари, кўйлак ва чойшаблар ишлаб чиқарилади. Корхоналар тўлиқ қувват билан ишга тушгач, беш мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Булунғур туманидаги "Интер лего" масъулияти чекланган жамиятида ип-калава, трикотаж мато ва матони бўяш ҳамда тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 37 миллион евро бўлиб, корхона ишга тушгач, йилига 31 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинади, 700 киши иш билан таъминланади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече со специалистами сферы здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Самарқандда иш ўринлари яратилишига эътибор қаратди

Жанубий кореялик инвесторлар томонидан ташкил қилинаётган "Самарканд аппарел" корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилади.

"Каттақўрғон чарм" қўшма корхонасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Қўшработда жунни қайта ишлаш фабрикаси, Самарқанд ва Оқдарё туманларида замонавий иссиқхона мажмуалари қурилади.

Янгиликлар лентаси
0