GM Uzbekistan ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобиллар ҳақида хабар қилди

© WikipediaDaewoo Tico
Daewoo Tico - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan Ўзбекистон аҳолисидан Tico, Epica ва Nexia 2 автомобиллари ишлаб чиқарилиши борасида кўплаб мурожаатлар келиб тушгани ҳақида маълум қилиб, ушбу мурожаатларга расман жавоб эълон қилди

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. GM Uzbekistan акциядорлик жамияти ўзининг facebookдаги саҳифасида Tico, Epica ва Nexia 2 ишлаб чиқарилиши борасида келиб тушган кўп сонли мурожаатларга жавоб қайтарди.

GM Uzbekistan автомобил заводи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш 50 %га камайди
"Tico, Epica ва Nexia 2 автомобилларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўп сонли мурожаатлар туфайли GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Tico — 2004 йилда ишлаб чиқаришдан олинган, Epica ишлаб чиқарилиши 2012 йилда тўхтатилган, Nexia 2 ишлаб чиқарилиши эса 2016 йилнинг 1 августида тўхтатилганини маълум қилади", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, 2008 йилда истеъмолчилар афзалликлари ва бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда Nexia автомобили модернизацияси амалга оширилган.

Nexia 2 автомобилининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши — янги экологик стандартлар ва хавфсизлик тизимлари учун янги талаблар жорий этилиши билан боғлиқлиги таъкидланган.

"Автомобилларнинг модел қаторлари, модификациялари, опциялари ва нархларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида GM Uzbekistan ўз расмий сайтида ва Фейсбукдаги саҳифаси орқали олдиндан хабардор қилиб боради", — деб қўшимча қилинган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0