Бизнес-форум якунлари: Ўзбекистон Тожикистонга нималар экспорт қилади?

© SputnikВыставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017
Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имзоланган шартномаларга кўра Ўзбекистон Тожикистонга автомобиллар, қурилиш материаллари, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиб беради.

ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Айни кунларда Душанбеда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси тожикистонлик аридорларда улкан қизиқиш уйғотганини хабар қилган эдик.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари талаш бўлмоқда

Кўргазманинг учинчи куни Ўзбекистон ва Тожикистон бизнес вакиллари орасида кўплаб шартномалар имзоланди.  19 апрел куни Тожикистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган бизнес-форумда Ўзбекистон корхоналари Тожикистонда ўзларига янги ҳамкорлар топиб бир неча шартномалар имзолашди, Тожикистон Савдо-саноат палатаси хабари аcосида.

Биринчидан, “Ўзавтосаноат” АЖ Тожикистоннинг “Лесинвест”, “Таджмоторс” ва “Гаюр” компаниялари билан автомобиллар еткизиб бериш борасида шартнома ва меморандумлар имзолади.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг “Транснефтгазглобалсервис” компанияси ва Тожикистоннинг “Гаюр” компаниялари орасида кимёвий реагентлар ва қурилиш материаллари еткизиб бериш ҳақида шартнома имзоланди.

Учинчидан, “УЗклимат контрол” қўшма корхонаси “Таджмоторс” компанияси билан,  автомобил ёритгичлари ишлаб чиқарувчи “Узчасис” қўшма корхонаси Тожикистоннинг “Лесинвест” ва “Таджмоторс” компаниялари билан шартнома ва меморандумлар имзолашди.

Тўртинчидан, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Тожикистоннинг “Иқтидор” компанияси билан озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш борасида протокол имзолашди.

Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Ушбу бизнес форумда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов, “Ўзэкспомарказ” раиси Иброҳим Эргашев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари  Назира Дадахонова,  “Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари Тохиржан Жалилов ва 300 дан ортиқ Ўзбекистон бизнеси вакиллари иштирок этишди.

Тожикистон томонидан Савдо-саноат платаси раиси Шариф Саид, Давлат инвестициялар ва давлат мулки қўмитаси раиси Каххорзода Файзиддин Саттор, Иқтисодиёт вазири ўринбосари Умед Давлатзод ва бизнес вакиллари иштирок этди.  

Эслатиб ўтамиз, охирги йил ичида Ўзбекистон ва Тожикистон орасида савдо иқтисодий муносабатлар кесикин ривожланиб бормоқда.  2016 йилда икки мамлакат орасида ўзаро савдо миқдори олти баробар ошиб, унинг қиймати  70 млн $ ни ташкил қилди. Ундан 36 млн Тожикистон маҳсулотлари экспорти 34 млн эса – Ўзбекистон маҳсулотлари импортига тўғри келган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0