Дўстлик мустаҳкамланди: Ўзбекистон ва Тожикистон 35 млн $лик шартнома имзолади

© SputnikЎзбекистон саноати маҳсулотлари Тожикистонда ўтказилган ярмаркада намойиш этилди.
Ўзбекистон саноати маҳсулотлари Тожикистонда ўтказилган ярмаркада намойиш этилди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонга Ravon автомобилларининг етказиб берилиши Душанбе ва Тошкент ўртасида имзоланган битимлар орасида катта салмоққа эга бўлди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон бизнес доиралари вакиллари умумий қиймати 35 миллион долларлик 20та битимни имзоладилар, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Ўзбекистон товарларининг Душанбе шаҳрида ўтказилган намойиши катта муваффақиятлар билан ўтди, деб ёзади нашр.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Бизнес-форум якунлари: Ўзбекистон Тожикистонга нималар экспорт қилади?
Хабарга кўра, "Пойтахт-90" савдо марказида ўтказилган тўрт кунлик кўргазма тожикистонликлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлган. Кўргазманинг барча кунларида одамлар "оқиб" келишган: ташриф буюрувчилар бир палаткадан иккинчисига шошилмай ўтар, товарларни мақтар, савдолашар ва етказиб берилиши имкониятлари ҳақида суриштирардилар, деб ёзади нашр.

Айтилишича, айниқса Ravon автомобиллари тожикистонликларда катта қизиқишини уйғотган. Яқин орада бу автомобиллар Тожикистонга етказиб берила бошлайди, ҳозирча эса мезбонлар автомобиллар салони ва капотини томоша қилиш ҳамда нархини суриштириш билан чекланишди.

"Лесинвест" компанияси маълумотларига кўра, 2017 йил январидан буён Тожикистонда Ravon сериясининг 8 дона автомобили сотилган. Яқин ойлар ичида Тожикистонда Ravon автозаводи ваколатхонаси очилиши режалаштирилмоқда. Бу билан автомобиллар сотуви ошишига умид қилинмоқда.

Тожикистонда яқинда чет эл маркаларидаги автомобилларга давлат божи камайтирилганини инобатга оладиган бўлсак, ўзбек автомобилларига талаб ортиши шубҳасиз, деб ёзган нашр.

Айтганча, анча вақтдан буён орзу қилиб юрилган автомобиллардан ташқари, Тожикистонда бошқа ўзбек товарлари, масалан, дори воситалари ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда, дейилган хабарда.

Бундан ташқари, икки мамлакат цемент заводлари, кимёвий реагентлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналари ўртасида шартномалар имзоланган. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари реализацияси бўйича протокол имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0