11:56 24 Июн 2017
Эфир
Пиво ишлаб чиқарилиши, архив сурат

Ўзбекистонда пиво ишлаб чиқарадиган янги завод қурилади

© Sputnik/ Сергей Кузнецов
Иқтисод
Ҳавола олиш
71220

Бу Ўзбекистондаги пиво ишлаб чиқарадиган энг йирик корхоналардан бири бўлади. Заводда йилига 300 миллион литр пиво ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яқин келажакда пиво ишлаб чиқарувчи янги йирик завод қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига "Ўзвинсаноат-холдинг"даги манба.

Манбанинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа ташаббускори Ўзбекистондаги вино, ароқ, коньяк ва алкоголсиз салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона — "Тошкентвино".

"Янги завод Жиззах вилоятининг Зомин туманида қурилади. У мамлакатдаги ушбу йўналишдаги энг йирик корхоналардан бири бўлади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 миллион декалитр, яъни 300 миллион литрни ташкил қилади. Объект 2019 йил сўнгига қадар ишга туширилиши лозим. Айни вақтда ер участкаси ажратилган бўлиб, у ерда қурилиш ишлари бошлаб юборилган", — деган  манба.

"Тошкентвино" вакиллари ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун хориждан стратегик шерикни жалб этишни мақсад қилиб қўйишган. Жумладан, мутахассислар Италия ва Германия давлатларида бўлиб, ушбу йўналишдаги энг олд компаниялар вакиллари билан ушбу лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилганлар.

Хусусан, Ўзбекистон томон Зоминда немис компанияларидан бири бренди остида пиво ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда.

Асосий мавзулар