Ўзбекистон жорий йилда узум етиштириш ҳажмини 1,9 млн тоннага етказади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишУзум
Узум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги етти йил ичида узумни етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида 235 млрд сўмлик жами 162 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Жорий йил республикада узум етиштириш даражасини 1,9 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзвинсанот-холдинг" компанияси вакили хабар берди.

Суҳбатдош сўзларига кўра, мамлакатда охирги йилларда узум етиштирадиган ҳудудлар 7 минг гектарга, ишлаб чиқариш эса 136 минг тоннага ортганини таъкилади. Бу ҳолат 2016 йилда махаллий фермерларга ишлаб чиқариш ҳажмини 1,7 миллион тоннадан ошириш имконини берган.

Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2017 йилда 102 минг тоннага яқин мева-сабзавот экспорт қилди
"Ушбу йўналишда холдинг таркибига кирувчи йирик қайта ишлаб чиқариш корхоналари алоҳида ишларни амалга оширмоқда. Улар ноёб навли узумлар етиштириладиган хусусий плантациялар сонини кенгайтирмоқда. Бугунги кунда улар ҳисобида 4 минг гектардан ортиқ хом-ашё навлари етиштириладиган токзорлар бўлиб, бу улар хом-ашё базасини мустаҳкамлаш имконини бермоқда. Бундан ташқари, жорий йил компания узум етиштириш ҳудудларинин 1,4 минг гектар кенгайтириш режалаштирилмоқда", — деб таъкидлади мутахассис.

Узум ишлаб чиқариш хажмини ошириш учун корхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш талаб этилади. Мана шу учун келгуси икки йил давомида умумий қиймати 650 миллиард сўмдан ортиқ 70та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ўз навбатида халкаро стандарларни татбиқ этган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ошириш ва такомиллаштириш имконини беради.

Таъкидлаш кераки, охирги етти йил ичида узумни етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида 235 млрд сўмдан ортиқ 162 та инвестицион лойихалар амалга оширилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0