02:16 22 Ноябр 2017
Эфир
Бурейская и Нижне-Бурейская ГЭС в Амурской области

Шавкат Мирзиёев 42 та янги ГЭС қуриш ҳақидаги қарорни имзолади

© Sputnik/ Игорь Агеенко
Иқтисод
Ҳавола олиш
162151

2017-2021 йилларда, Ўзбекистонда 42та янги гидро электро станциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

“Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда, 42та янги гидро электро станциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган”, — дейилган президент қарорида.

Республикада гидроэнергетика ривожланишининг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган: 

  • қайта тикланадиган энергия манбаалари ҳисобидан, янги генерация қувватлари яратиш ва мавжуд қувватларни янгилаш;
  • ҳар тарафлама асосланган илмий-техник ечимлар асосида катта, ўрта, кичик ва микро ГЭСлар қуриш билан Республика гидроэнергетика қувватини ошириш;  
  • Республика сув манбааларига ҳар томонлама эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
  • бошқа давлатлар билан чегара ҳудудларида жойлашаган сув манбааларига оид халқаро шартномалар асосида қабул қилинган мажбуриятларни тўлиқ бажариш; 

Президент қарори, Республика энергетика балансида қайта тикланадиган энергия манбаалари миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш ва

шунинг асосида экологик тоза генерация манбаалари яратиш, мавжуд бўлган гидроэлектро станцияларни  техник ва технологик қайта жиҳозлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олиб сув манбааларида самарали фойдаланиш, энергетика манбааларини ўзаро мвофиқлигини ошириш ва шунинг ҳисобидан аҳоли ва корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида қабул қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар